Украина президентининг сўзларига кўра, жароҳатланган икки нафар ҳарбий қўлга олинган ва улар Киевга етказилган. Ҳозирда Украина Хавфсизлик хизмати терговчилари улар билан мулоқот қилмоқда.
"Бу вазифа осон бўлмади: одатда россияликлар ва Шимолий Кореядан бўлган бошқа ҳарбийлар ўз ярадор сафдошларини ўлдириб, КХДРнинг Украина урушида иштирок этаётганини кўрсатувчи далилларни йўқ қилишга ҳаракат қилишади", — деб ёзди Зеленский.
Шунингдек, Украина президенти асирлардан бирига тегишли эканлиги айтилаётган ҳарбий гувоҳнома суратини эълон қилди. Ушбу гувоҳномада 1998 йилда Россия Федерациясининг Тива Республикасида туғилган Аранзин исмли шахс қайд этилган.