Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити" клубига ўтишига оид янги маълумотларни тақдим этди.
Манбага кўра, англияликлар ушбу трансфер учун "Ланс"га 40 миллион евро тўлашади. Шунингдек, шартномада қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилади.
"Ланс" клуби ушбу таклифни қабул қилди ва яқин кунларда тиббий кўриклар ўтказилиши режалаштирилган.
"Сити" ва Ҳусанов ўртасида 2029 йил июнигача шартнома имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, келишувни яна бир мавсумга узайтириш ҳам кўзда тутилади.
Эътиборли жиҳати шундаки, Абдуқодир Ҳусанов АПЛда тўп сурадиган илк ўзбекистонлик футболчига айланади.