Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украинанинг мағлубиятидан АҚШ қанча зиён кўради?

Украинанинг мағлубиятидан АҚШ қанча зиён кўради?

Россиянинг Украина устидан ғалабаси Пентагонни 2029 йилгача харажатни 800 миллиард доллардан ҳам оширишга мажбур қилади, деб ёзди “Bloomberg” Америка тадбиркорлик институти – American Enterprise Institute (AEI) ҳисоботига таяниб.

Ҳужжатда ушбу чора “Россиянинг Украинадан ташқаридаги ҳужумларини ушлаб туриш ва қайтариш зарурати билан асосланган.

– Бизнинг хулосамиз шуки, Киевни қўллаб-қувватлаш Американинг энг қулай молиявий манфаатига тўғри келади, – дейилган ҳисоботда. Мутахассислар фикрича, қисқа муддатли кўмак миқдори РФ ғалабасидан кейинги узоқ муддатли харажатдан анча кам.

Пентагон Президент Жо Байден даврида Украинага етказилган ҳарбий ёрдам қиймати 66,5 миллиард доллардан ошганини маълум қилди.

Аввалроқ ташкилотнинг юқори мартабали мулозимларидан бири журналистларга маъмурият Киевга 2 миллиард доллардан кўп йўналтиришга улгурмаслиги, кўмак кейинги Президент – Дональд Трамп даврида давом эттирилиши кутилаётганини айтган.

Матбуот котибининг айтишича, Қўшма Штатлар Украинани қўллаш мақсадида, жумладан, байрам ва дам олиш кунлари кеча-ю кундуз ишламоқда.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!