Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.
Маҳаллий расмийларга кўра, ойнали деворлар орқали яқин атрофдаги авиабазани кузатиш имкони мавжуд бўлган. Бу эса эҳтимолий жосуслик хавфини кучайтирган.
Мазкур туристик мажмуа қурилишига 2 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган эди. У “дунёдаги энг чиройли ҳожатхоналардан бири” сифатида танилган.
Энди сайёҳлар ушбу ҳудуд манзарасини фақат ташқаридан томоша қилиши мумкин.