Саудия Арабистони мезбонлик қилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўз ниҳоясига етди.
Финалда бош соврин учун Япония ва Хитой терма жамоалари баҳс олиб борди. Голларга бой ва муросасиз кечган учрашувда япон футболчилари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, “кунчиқар юрт” вакиллари ўз тарихида иккинчи бор ушбу мусобақа ғолибига айланди.