Канзас штатида Olathe Ford-Lincoln дилерлик маркази атроф-муҳит қоидалари туфайли харидорга тўлиқ ўлчамли Ford F-250 пикапини етказиб беришни тўхтатди. Бунинг сабаби қуш уяси — урғочи қора қуш машинанинг шинасига қўниб олган эди.
Бу ҳақда Autoblog хабар берди.
Қуш нафақат уя қурди, балки тўртта тухум ҳам қўйди, улар аллақачон тухумдан чиққан. Қора қушчалар Кўчиб юрувчи қушлар тўғрисидаги шартнома қонунига бўйсунади, бу қонун ёш қушчалар уядан мустақил равишда чиқиб кетгунга қадар фаол уяларни олиб ташлаш, ўзгартириш ёки йўқ қилишни тақиқлайди.
Дилерлик маркази ва харидор қонунни бузмаслик учун келишувни вақтинча ушлаб туришга ва Ford F-250 ни уялаш даври тугагунга қадар дилерлик майдончасида сақлашга келишиб олдилар.