Унингча фақат ўзи “ғалабали” деб ҳисоблайдиган шартлар асосида, деб ёзмоқда Bloomberg
Нашр манбаларига кўра, бу шартлар Москванинг Донбасс устидан тўлиқ назоратини, шунингдек, Россиянинг ҳудудий ютуқларини амалда тан оладиган Европа билан кенг қамровли хавфсизлик шартномасини ўз ичига олади.
"Кремлдаги айрим юқори мартабали мулозимлар можаро боши берк кўчага кириб қолган ва уни ҳал қилишнинг аниқ йўли йўқ, деб ҳисобламоқда. Россия элитасининг кўплаб вакиллари Украинанинг фронт чизиғидан узоқда жойлашган шаҳарларга зарбалари туфайли россияликлар орасида “салбий кайфият” ва урушдан чарчаш кучайганини кучайганини билдиришган", дейилади Bloomberg хабарида.
Шу билан бирга, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Bloomberg учун берган изоҳида Путин урушни якунлаш учун ҳеч қандай муддат белгиламаганини билдирди.
Сўнгги ҳафталарда Украина дронлари Россиянинг чегарадан юзлаб километр масофада бўлган нишонлари бўйлаб тез-тез зарбалар бермоқда. Асосий нишонлар – нефтни қайта ишлаш заводлари. Бундай нишонларга ҳужумлар оқибатида кучли ёнғинлар чиқмоқда.
Reuters май ойи ўрталарида ҳужумлар Россиянинг марказий қисмидаги деярли барча нефтни қайта ишлаш заводлари (мамлакатда ишлаб чиқариладиган жами нефт маҳсулотларининг тўртдан бир қисми шу корхоналарга тўғри келади) фаолиятига жиддий зарар етказганини ёзмоқда. Дронлар мунтазам равишда турар жойлар ва бошқа фуқаролик объектларига ҳам келиб урилмоқда, бу эса тинч аҳоли орасида қурбонларга сабаб бўлмоқда.