Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Мен Кая Калласдан Бен-Гвирга қарши санкция жорий этишни сўрадим"

"Мен Кая Калласдан Бен-Гвирга қарши санкция жорий этишни сўрадим"

Италия ҳукумати халқаро ҳуқуққа зид ҳаракатлар қилган Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан санкция жорий этиш борасида Европа Иттифоқига сўров юборди.

"Италия ҳукумати номидан мен ЕИнинг олий вакили Кая Калласдан ЕИ ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги муҳокамасига Исроил миллий хавфсизлик вазири Бен-Гвирга қарши санкция жорий этиш масаласини киритишни расман сўрадим. Бунга унинг Global Sumud флотилиясига қарши номақбул ҳаракатлари – халқаро сувлар ҳудудида фаолларни қўлга олгани ҳамда уларни таъқиб ва камситишларга дучор қилгани сабаб бўлди. Бу асосий инсон ҳуқуқларининг бузилишидир", – деб баёнот берди Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни.

Канада, Туркия, Қатар, Полша, Буюк Британия, Нидерландия, Испания, Франция каби давлатлар ҳам Исроил вазирининг хатти-ҳаракати юзасидан норозилик билдирган.

Politico нашри ёзишича, ЕИнинг яна бир қатор давлатлари Исроил вазирига жазо қўллаш тарафдори. Аммо Чехия ҳукумати Исроил вазирларига қарши санкцияларни блоклашга ваъда берган.

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг ўзи томонидан эълон қилинган видеолавҳада гуманитар ҳалокат ёқасидаги Ғазо секторига кўмак мақсадида йўл олган Global Sumud флотилияси фаоллари тиз чўктирилган ҳолда таҳқирлангани акс этган. Видеода Бен-Гвир аёл кишига куч ишлатгани ҳам тасвирланган.

Киритилди: Бугун 12:51. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!