Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нью-Йоркда ёнғин ва портлаш содир бўлди

Нью-Йоркда ёнғин ва портлаш содир бўлди

Нью-Йоркдаги кемасозлик заводида баржада ёнғин ва портлаш содир бўлди, натижада 16 киши жароҳат олди, улардан уч нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда CBS телеканали шаҳар ёнғин бошқармасига таяниб хабар берди.

Ёнғин бошқармасининг маълумотларига кўра, Статен оролидаги кемасозлик заводида портлаш содир бўлишидан олдин 50 дақиқадан кўпроқ вақт давомида ёнғин чиққан.

Хабар қилинишича, 13 нафар ўт ўчирувчи, иккита тез тиббий ёрдам ходими ва битта йўловчи жароҳат олган.

Хавфли материаллар бўйича мутахассислар ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти ходимлари портлаш сабабини аниқлаш учун воқеа жойига етиб келишди.

Киритилди: Бугун 10:01. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!