Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нигерияда Эбола вирусини юқтириш гумони билан икки ҳолат аниқланди

Нигерияда Эбола вирусини юқтириш гумони билан икки ҳолат аниқланди

Нигериянинг шимоли-шарқий ҳудудида Эбола вирусини юқтириш гумони билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди.

Бу ҳақда Нигерия касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази маълум қилган.

Идора маълумотларига кўра, ҳар икки бемор ҳам изоляцияга жойлаштирилган. Мутахассислар улар билан алоқада бўлган шахслар доирасини аниқлаш ва тиббий маълумотларини ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Марказ таъкидлашича, ҳозирча ташхис тасдиқланмаган. Якуний хулоса лаборатория текширувлари натижалари олинганидан сўнг эълон қилинади.

Аниқланган ҳолатлар муносабати билан аҳолига санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишни кучайтириш ва соғлиқни сақлаш органлари кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилди.

Киритилди: Бугун 11:55. Ўқилди: 160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!