Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Неймар ва Месси яна бир жамоада ўйнаши мумкин

Неймар ва Месси яна бир жамоада ўйнаши мумкин

Бразилиянинг "Сантос" клубига қайтган юлдуз ҳужумчи Неймар мавсум якунида МЛСга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Хосе Альварес Хайининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинди.

Бразилиялик футболчи фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган вариант "Интер Майами" бўлиб, у ерда Лионель Месси, Луис Суарес, Серхио Бускетс ва Жорди Альба билан бирлашиши мумкин. Бунгача футболчилар биргаликда Каталониянинг "Барселона" жамоасида тўп тепишган.

Неймар "Сантос"га Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубидан эркин агент сифатида ўтди. Ҳужумчининг бразилияликлар билан меҳнат шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 20:50 14.02.2025. Ўқилди: 1044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!