Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Шин Бет Ички хавфсизлик хизмати (ШАБАК) директори Ронен Барни 2023 йил 7 октябрдаги муваффақиятсизликдан сўнг агентликни ислоҳ қилиш бўйича зарур қарорлар қабул қилинишининг олдини олишга қаратилган кампанияни бошлаганликда айблади.
Нетаньяху сўнгги кунларда Бар раҳбарлигида ва оммавий ахборот воситалари кўмагида кенг қамровли шантаж кампанияси олиб борилганини айтди, дея хабар беради Бош вазирлик идораси.
"Ягона мақсад - 7 октябрдаги ҳалокатли муваффақиятсизликка учраган Шин Бетни қайта қуриш бўйича зарур қарорлар қабул қилишимга тўсқинлик қилишга уриниш", - деди Исроил вазирлар маҳкамаси раҳбари.
Собиқ Шабак директори Надав Аргаман ҳақида гапирар экан, Бош вазир Нетаняху шундай деди: “Бугун тунда Исроил демократиясида яна бир хавфли қизил чизиқ кесиб ўтилди. Исроил ёки бошқа демократия тарихида ҳеч қачон махфий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари жонли эфирда бош вазирни шантаж қилгани ёки таҳдид қилгани йўқ", деди Нетаньяху.
Channel 12даги баёнотида Аргаман, агар ноқонуний ҳаракат қилса, Нетаньяху ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид қилган.