Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нетаняҳу Шолц билан учрашганидан кейин ЦАХАЛнинг ҳужумини кейинга қолдирди

A A A
Нетаняҳу Шолц билан учрашганидан кейин ЦАХАЛнинг ҳужумини кейинга қолдирди

Исроил бош вазири мамлакат мудофаа кучларининг Ғазо секторидаги Рафаҳга аввалроқ эълон қилган ҳужумини тинч аҳоли шаҳрни тарк этмаганлиги сабабли, кечиктиришга тайёрлигини маълум қилди, дей хабар беради АFP.

Бинямин Нетаняҳу билан учрашувда Германия канцлери Исроилни узоқроқ муддатга ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга чақирди ва сўнгги ойларда юз минглаб фаластинликлар кўчирилган Ғазо сектори жанубига Исроилнинг қуролли ҳужуми оқибатларидан огоҳлантирди.

АFP маълумотларига кўра, Германия канцлери минтақага инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ҳажмини оширишни ҳам талаб қилган.

"Биз фаластинликларнинг очликдан ўлишини жимгина кузатиб туролмаймиз", — дея таъкидлади Шолц.

Киритилди: 13:29 18.03.2024. Ўқилди: 1008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!