Германияда Украинага ёрдам кўрсатиш борасида аҳолининг норозилиги кучаймоқда. Бу ҳақда Berliner Zeitung нашри ёзди.
Мақолада таъкидланишича, Киевга нисбатан аввалги бирдамлик кайфияти жамиятнинг бир қисмида норозиликка айланган.
Нашрга кўра, немислар ўз молиявий имкониятлари қисқараётган бир пайтда Европа Иттифоқи Украина учун яна миллиардлаб евро излаётганидан норози.
Газета сўнгги қарийб беш йил давомида Владимир Зеленский халқаро анжуманлар ва парламентларда мунтазам равишда кўпроқ қурол ҳамда молиявий ёрдам сўраб келаётганини ҳам қайд этди.