Словакия 23 февраль куни Украина томонига электр энергиясини фавқулодда етказиб беришни тўхтатади.
Мамлакат бош вазири Роберт Фицонинг сўзларига кўра, ушбу қарор Киевнинг "Дружба" қувури орқали Россия нефти транзитини тўхтатганига жавобан қабул қилинган.
"Агар Украина томони Словакияга Украина энергетика тармоғини барқарорлаштиришда ёрдам сўраб мурожаат қилса, бундай ёрдамни олмайди", — деб баёнот берди сиёсатчи ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатида.