Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Небраскада енгил моторли самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

A A A
Небраскада енгил моторли самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Небраска штатининг шарқий қисмида дарёга қулаган кичик самолёт ҳалокати уч кишининг ҳаётига зомин бўлди.

ABC телекомпанияси хабарига кўра, самолёт Платт дарёси бўйлаб ҳаракатланиб, 18 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 20:15 атрофида Фремонт шаҳри жанубида сувга қулаган.

Округ шерифи офиси сержанти Дож Бри Френкнинг сўзларига кўра, учала марҳумнинг жасади топилган. Уларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Ҳодиса тергови АҚШ Федерал авиация бошқармаси ва Транспортда хавфсизлик бўйича миллий кенгаш назорати остида ўтказилади.

Фремонт Омахадан тахминан 60 километр ғарбда жойлашган.

Киритилди: 17:02 19.04.2025. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!