Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Томди тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.И. ва бошқалар “Бессопан” саноат майдони ҳудудидан таркибида умумий баҳоси 569,8 млн сўмлик 315,1 грамм олтин моддаси бўлган 5 200 кг маъданли тошларни ноқонуний равишда қазиб олган вақтида ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Конимех тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Т. ва Т.Ғ. ўзаро тил бириктириб, “Караката” ОФЙ ҳудудида таркибида олтин моддаси бўлган қум ва тошларни олтин изловчилар усулида махсус ускуналар орқали қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланган.

Департаментнинг Хатирчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро У.Р. “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан таркибида олтин зарралари бўлган 160 кг қум-тошлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан таркибида олтин зарралари бўлган 300 кг қум-тошлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси (фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!