Навоий вилоятида ҳам айрим давлат боғчалари аномал иссиқ сабаб 4 кунга ёпилди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Ҳафта давомида Навоий вилоятида ҳаво ҳароратининг 44–45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабабли туман (шаҳар) ҳокимларининг фармойишига асосан қуйидаги ҳудудлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади:
Қайд этилишича, вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида санитария-гигиена талаблари ҳамда зарур шарт-шароитлар юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганиш натижаларига кўра қўшимча ахборот тақдим этилади.
Мазкур қарор мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини аномал иссиқнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари 20 июлдан бошлаб одатий тартибда ўз фаолиятини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, аномал иссиқ туфайли аввалроқ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳам боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.