Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Навоийда 34,8 млрд сўмлик кешбэк фирибгарлиги аниқланди

Навоийда 34,8 млрд сўмлик кешбэк фирибгарлиги аниқланди



Навоий шаҳрида ўтказилган текширувда 34,8 миллиард сўм миқдоридаги кешбэк маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани маълум бўлди.

13 та МЧЖ масъуллари ва бошқа шахслар сохта электрон ҳисоб-фактуралар ҳамда қалбаки чеклар орқали 4,5 триллион сўмлик савдони расмийлаштириб, 105 мингдан ортиқ фуқарога сунъий равишда кешбэк ҳисоблагани қайд этилди.

Натижада "Soliq Mobile" иловаси орқали чиқарилган маблағлар ўзлаштирилган. Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:41 03.07.2026. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!