Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Навоий вилоятида кузатилган сел-сув оқимлари тўғрисида маълумот берилди

Навоий вилоятида кузатилган сел-сув оқимлари тўғрисида маълумот берилди

22 май куни соат 13:45 дан 15:40 га қадар Навоий вилоятининг Хатирчи, Кармана ва Нурота туманларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида сел-сув оқимлари юзага келган.

Хусусан, Хатирчи туманида автомобиль йўлининг бир қисми харсанг тошлар билан тўсилиб қолиши натижасида 4 та "Нехиа-1", "Cобалт", "Нехиа-3" ва "Уаз-469" русумли автомобиллар ва бир нечта уй-жойлар сел оқимларидан зарар кўрган. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ангидон, Лангар, Каттасой ва Майдон сойлари яқинида яшовчи фуқаролар вақтинчалик хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Кармана туманида сел сувлари 7 та аҳоли хонадонининг томорқа майдони ва қўшимча қурилмаларига кирган.

Нурота туманининг айрим ҳудудларида ҳам сел оқимлари қайд этилган. Сел сувлари сел йўлларидан зарарсиз ўқиб ўтган.

Вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида жами 37 та махсус техника ва 173 нафар шахсий таркиб жалб этилган.

Ўрганишлар натижасига кўра, аҳоли хонадонлари, ижтимоий инфратузилма объектлари ва коммуникация тармоқларига жиддий зарар етмаган.

Тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда Навоий вилояти ФВБ ҳамда ФВДТ хизматлари томонидан тезкор чоралар кўрилиб, вазият оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳудудларда мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: Бугун 06:56. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!