Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

NATO Руминияга Россия дрони қулаши ортидан фавқулодда йиғилиш ўтказади

NATO Руминияга Россия дрони қулаши ортидан фавқулодда йиғилиш ўтказади

Финляндия президенти Александр Стубб Х ижтимоий тармоғида "Вазият алянс ичида муҳокама қилинмоқда", — деб ёзди, бироқ бошқа тафсилотларни ошкор қилмади.

NATO бош котиби Марк Рютте ҳам Х платформасида ҳодисани қоралади.

Руминия Ташқи ишлар вазирлиги ҳодиса сабаб Россия элчисини чақиртирди. Мамлакат Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Раду Мирутсе NATO бош котиби Марк Рютте билан телефон орқали мулоқот қилган. У Бухарест Добружа ҳудудида қўшимча хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилаётганини айтган. Бу чоралар Руминия Мудофаа вазирлиги буюртма қилган дронларга қарши тизимлар етказиб берилгунга қадар амал қилиши кераклиги таъкидланган. Аммо қандай хавфсизлик чоралари назарда тутилгани очиқланмаган.

Руминия ташқи ишлар вазири Оана Цойу эса NATO низомининг 4-моддаси асосида маслаҳатлашувлар бошланиши мумкинлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, ушбу модда алянс аъзоларидан бири ўз ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлигига таҳдид мавжуд деб ҳисоблаганда қўлланади ва иттифоқчилар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилишини назарда тутади. Бу NATO тарихида 4-модда қўлланаётган ўнинчи ҳолат ҳисобланади.

Киритилди: 23:07 29.05.2026. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!