Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

НАТО энди Украина учун ғалабага интилмаяптими?

НАТО энди Украина учун ғалабага интилмаяптими?

Шимолий Атлантика альянси Украинани қўллаб-қувватлаш стратегиясини қайта кўриб чиқди, деб ёзади Bloomberg. НАТО энди Украинанинг ҳарбий ғалабага эришишдан кўра, тинчлик музокараларидаги позициясини мустаҳкамлашга ёки Россия ҳужумларини тўхтатишга эътибор қаратмоқда.

Агентлик манбаларининг таъкидлашича, бу ўзгариш Украина Қуролли кучларининг босқичма-босқич чекиниши ва Россия назорати остидаги ҳудудларни сақлаб қолган ҳолда можаронинг музлаши эҳтимоли ортиб бораётгани билан боғлиқ.

Альянснинг европалик аъзолари Москва билан можаронинг кучайишига йўл қўймасдан, Украина учун хавфсизлик кафолатларини таъминлайдиган стсенарийларни кўриб чиқишни бошладилар. Таклифлардан бири европалик ҳарбийлар назорати остида демилитаризация қилинган ҳудудни яратиш эди. Ғарб оммавий ахборот воситалари аввалроқ худди шундай ташаббуслар ҳақида хабар бериб, тинчлик келишувларини бажариш учун Украинага халқаро қўшинларни юбориш имкониятини эслатиб ўтган эди.

Bloomberg'даги юқори мартабали дипломатик манбанинг айтишича, мунозаралар фронтдаги мўрт вазият ва тезкор музокаралар зарурлиги эътироф этилган пайтда ўтказилмоқда. Бироқ, Москва ҳалигача урушни тугатишга тайёрлигини кўрсатгани йўқ, дея қўшимча қилади агентлик.

Айни пайтда, НАТО мудофаа ва тинчлик музокаралари бўлган тақдирда позициясини мустаҳкамлаш учун Украинага қурол етказиб беришни икки баробарга оширмоқда.

Киритилди: 12:37 06.12.2024. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!