Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкин

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкин

Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.

Шу муносабат билан ҳамда Конституциянинг 46-моддаси (қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас)га кўра, пенсия, нафақа ва қонун билан белгиланган бошқа турдаги ижтимоий ёрдамлар миқдори расман оширилиши мумкин.

Бунда иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдорлари ойига 669 минг сўмга етказилиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, худди шундай ҳолат 2024 йилнинг апрелида ҳам кузатилган ва бу Президентнинг ПФ–69-сон фармони билан тартибга солинган эди.

Унда 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли тегишлича пенсияларнинг ҳам миқдори оширилган.

Киритилди: Бугун 12:29. Ўқилди: 7206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!