NATO мудофаа харажатлари, Эрон ва Украина атрофидаги зиддиятлар фонида Албанияда режалаштирилган 2027 йилги етакчилар саммитини ўтказмайди.
Албания бош вазири Эди Рама кейинги саммит 2028 йилда Тиранада бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилди, NATO раҳбари Марк Рютте эса саммитлар фақат зарурат туғилгандагина ўтказилишини таъкидлади.
Қайд этилишича, NATO мудофаа вазирлари 2027 йил октябр ойидаги учрашувини ўтказмайди, ташқи ишлар вазирлари эса келаси йили икки марта ўрнига фақат бир марта учрашишади.
Шунга ўхшаш ҳолат шу йилнинг июл ойида Анқарада бўлиб ўтган саммитда ҳам юз берган бўлиб, у муаммоли мавзулар бўйича келишмовчиликлар эҳтимолини камайтириш мақсадида имкон қадар қисқартирилган эди.