Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Намангандаги метан заправкада Damas ёниб кетди

Намангандаги метан заправкада Damas ёниб кетди

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Давлатобод туманидаги заправкада юз берган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 25 март куни соат 17:58 да Давлатобод тумани «Нуробод» МФЙ Қуқумбой шоҳкўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Damas русумли автомобилда ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:03 да ҳодиса жойига етиб борган ва соат 18:06 да ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида Damas автомобили тўлиқ ёниб зарарланган.

«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Киритилди: 22:31 25.03.2025. Ўқилди: 955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!