Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро М.А. фуқаролар М.С. ва А.К.нинг ишончига кириб, 2 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини, яна бир ҳолатда фуқаро Р.М. фуқаро М.Б.ни 40 млн сўм эвазига Словакия давлатига ишга юбориши учун келишилган пуллар ҳисобидан 600 АҚШ доллари ва 2,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.