Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Музработда ноқонуний ов: ёввойи тўнғизлар отиб ўлдирилди, атроф-муҳитга зарар — 11,5 млн сўм

Музработда ноқонуний ов: ёввойи тўнғизлар отиб ўлдирилди, атроф-муҳитга зарар — 11,5 млн сўм

Сурхондарё вилояти Музработ туманининг Янги диёр маҳалласи ҳудудидаги “Шолипоя” массивида Сурхондарё вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳамда жамоатчи инспекторлар ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир чоғида икки бош ёввойи тўнғиз ноқонуний овлангани аниқланиб, жониворларнинг жасади Термиз ҳайвонот боғига топширилди. Шу ерда малакали ветеринария мутахассислари кўригидан ўтказилгач, улар ўқотар қурол орқали овланиб, нобуд қилингани маълум бўлди. Санитария талабларига мувофиқ жониворларнинг танаси йўқ қилиниб, ҳайвонот боғидаги йиртқичлар учун табиий озуқа сифатида берилди.

Музработда ноқонуний ов: ёввойи тўнғизлар отиб ўлдирилди, атроф-муҳитга зарар — 11,5 млн сўм

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирувда ёввойи тўнғизларни Термиз шаҳрида яшовчи Шодмон Дўлаев (исм-шариф ўзгартирилди) нобуд қилиб, атроф-муҳитга 11 миллион 500 минг сўм зарар етказгани аниқланди.

Музработда ноқонуний ов: ёввойи тўнғизлар отиб ўлдирилди, атроф-муҳитга зарар — 11,5 млн сўм

Айни пайтда ғайриқонуний ов бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда судга юбориш учун тайёрланмоқда.

Киритилди: 19:06 06.05.2025. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!