“The Washington Post” нашрининг ёзишича, АҚШ маъмурияти Ўзбекистон ҳукуматидан Америкадан чиқариб юборилган, аммо бошқа давлат фуқароси бўлган шахсларни қабул қилишни сўраган.
Ушбу таклифга жавобан, Вашингтон Тошкентга сиёсий имтиёзлар — жумладан, Дональд Трамп ва Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон мулоқоти ёки бошқа юқори даражадаги дипломатик алоқаларни ташкил этишни ваъда қилган.
Шунингдек,, АҚШ бу масалада эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлаган. Чунки кўпроқ учинчи давлат фуқароларини қабул қилиш Ўзбекистон ҳукумати учун “ҳаддан ташқари оғир бўлиши” мумкин .
Ўзбекистон расмийлари мазкур таклифга ҳозирча расман жавоб бермаган.