“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармони билан юртимиз тараққиётига қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ҳам тақдирланди.
Улар қуйидагилар:
💎 “Меҳнат шуҳрати” ордени билан:
Ирисметов Муроджон Эргашевич — Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори;
Усманова Малика Шамсутдиновна — Тошкент шаҳар перинатал маркази директорининг неонатал хизмати бўйича ўринбосари;
💎 I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан:
Джаббарова Юлдуз Қосимовна — Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг кафедра профессори;
💎 II даражали “Саломатлик” ордени билан:
Абдуллаева Наргиза Нурмаматовна — Самарқанд давлат тиббиёт университетининг даволаш ишлари бўйича проректори – кўп тармоқли клиникаси бош шифокори, Самарқанд вилояти;
Болтаев Абдукарим Мажитович — Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасининг «Мачай» оилавий шифокорлик пункти мудири, Сурхондарё вилояти;
Ғайбуллаева Шахзода Жалаловна— Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасининг “Ғафур Ғулом” оилавий шифокорлик пункти мудири, Сирдарё вилояти;
Надирова Саодат Файзилловна — Нишон тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори, Қашқадарё вилояти;
Саидов Максуд Арифович — Болалар миллий тиббиёт маркази директори;
Халимова Замира Юсуфовна — Академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари;
Ҳалилов Нажмиддин Шерматович — Томди тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Навоий вилояти;
Юнусов Абдулмажит Абдулахатович — Бағдод тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими шифокори, Фарғона вилояти;
💎"Соғлом турмуш" медали билан:
Жонизоқова Сайёра Соннибаевна — Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг 17-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти;
Жумабоева Марғуба Умирбековна — Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг гематология бўлими мудири;
Тошбоев Рахимжон Ахмедович — Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими анестезиолог-реаниматологи, Андижон вилояти;
💎 "Шуҳрат" медали билан:
Гукасян Наринэ Рудольфовна — У.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалхонаси логопеди;
Мамасадиков Нурилло Шукруллаевич — Фарғона шаҳридаги «Мeridian Diagnostic Hospital» тиббиёт маркази раҳбари, Фарғона вилояти.