Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қуръон курсларида таҳсил олган 24 нафар вояга етмаган ўқувчи жинсий зўравонлик қурбони бўлган

Қуръон курсларида таҳсил олган 24 нафар вояга етмаган ўқувчи жинсий зўравонлик қурбони бўлган

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида Истанбул шаҳрининг Баҳчелиэвлер туманидаги Диёнат бошқармасига қарашли Қуръон курсларида таҳсил олган 24 нафар вояга етмаган ўқувчи жинсий зўравонлик қурбони бўлгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Истанбулдаги Бош консулхонанинг хабар беришича, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлигига маҳаллий ҳокимият идоралари орқали аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ юқоридаги ҳолат билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.

Консулхона ота-оналарни фарзандларини бегона шахсларга ишониб, чет элдаги норасмий диний таълим муассасаларига юбормасликка чақирмоқда. Уларнинг тақдири ва хавфсизлиги – сизнинг эътиборингиз ва масъулиятингизга боғлиқ!

Агар сизда шубҳали таълим муассасалари ёки болалар ҳуқуқларига тажовуз ҳолатлари ҳақида аниқ маълумот бўлса, дарҳол Бош консулхонага мурожаат қилинг.

Киритилди: 19:29 09.06.2025. Ўқилди: 1354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!