2025 йил 8 июнь куни Москва шаҳри Сокольники туманидаги рейд пайтида Россия полицияси хорижлик мигрантларга куч ишлатгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳозирча расмий маълумот кутилмоқда. Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги бу масалани назоратга олган.
Рейдда ҳужжат муаммоси бўлган 5–6 киши ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Агар ушбу ҳолатда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бўлса, қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин:
📞 Телефон: +7 925 045-47-44
💬 Telegram: @pomoshrussiamigrant