Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия “ўргимчак тўри” операциясига жавобан Ровендаги ҳарбий аэродромга зарба берди

Россия “ўргимчак тўри” операциясига жавобан Ровендаги ҳарбий аэродромга зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги хабарномасида 9 июнда Ривне вилоятининг Дубно шаҳри яқинидаги Украина Қуролли кучлари тактик авиацияси самолётлари жойлашган аэродромлардан бирига зарба бергани қайд этилган.

"Бу Киев режими томонидан Россия ҳарбий аэродромларига уюштирилган террорчилик ҳужумларига жавоб зарбаларидан биридир", дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Маҳаллий маъмурият Россия дронлари ва ракеталари тунда Ривне вилоятига ҳужум қилганини тасдиқлади.

Россия ҳарбийлари Украинанинг Ровен вилояти Дубно шаҳри яқинидаги авиация самолётлари жойлашган аэродромга катта зарба берган.

Шунингдек, Украина ҳарбий корхоналари, зарба берувчи дронларни йиғиш цехлари, ўқ-дорилари ҳамда қурол-яроғлари омборлари юқори аниқликдаги қурол ва дронлар билан урилган.

Киритилди: 22:05 09.06.2025. Ўқилди: 1296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!