Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Москвадан Бухорога келган йўловчилардан 4 нафарининг иситмаси баланд: улар касалхонада

Москвадан Бухорога келган йўловчилардан 4 нафарининг иситмаси баланд: улар касалхонада

Бухоро вилояти ҳокимлигида тегишли бошқарма, ташкилот ва корхоналар масъул ходимларидан таркиб топган COVID-19 касаллигига қарши курашиш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят штабидан олинган маълумотга кўра, 24 март куни ярим тунда Россиядан Внуково—Бухоро йўналишида учган авиарейс қабул қилинди.

Таъкидланишича, самолёт бортидаги 266 нафар ўзбекистонликлар фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан тартиб-қоидалар асосида кутиб олинди.

Йўловчиларнинг 202 нафари эркак, 64 нафари аёл ва 11 нафари вояга етмаган, 7 нафари нафақа ёшида бўлиб, уларнинг 4 нафари чет давлатдан депорт қилинган.

Улар орасида Тошкент шаҳри ҳамда вилояти, шунингдек, Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё, водий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролар бўлган.

Қайд этилишича, Бухоро халқаро аэропортида тегишли тартибда карантин меъёрларига мувофиқ қарши олинган йўловчилар орасидан тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли 4 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назардан қаттиқ назорат ўрнатилган.

Шунингдек, авиабортда Вобкент туманида истиқомат қилган бир нафар фуқаронинг жасади ҳам бўлган. Маълум бўлишича, Россия Федерациясига қатнаб, ишлаб юрган бу фуқаро инсульт оқибатида чет элда вафот этган.

Киритилди: 16:47 25.03.2020. Ўқилди: 3648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!