Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин Си Цзиньпин билан сўзсиз ҳам бир-бирини тушунади

Путин Си Цзиньпин билан сўзсиз ҳам бир-бирини тушунади

Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан тил билмасалар ҳам бир-бирларини сўзсиз тушунишларини айтди.

Путин бу ҳақда «Валдай» халқаро муҳокама клубининг ялпи мажлисида сиёсий етакчилар ўртасидаги маданий фарқлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан билдирди.

Унинг айтишича, ўзи ҳозирча хитой тилида, Си Цзиньпин эса рус тилида гаплаша олмайди. Шунга қарамай, улардан бири бирор сўз айтса ҳам, таржимонсиз бир-бирини тушуна олади.

Путин бунга яқинда Ҳиндистонда юз берган воқеани мисол қилиб келтирди. У ерда Путин ва Си Цзиньпин тадбир мезбони — Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашиш навбатини кутиб турган махсус хонада таржимонларсиз ёлғиз қолган.

Путиннинг таъкидлашича, бу вазиятда улар ўртасида мулоқот учун маданий ёки тил тўсиғи сезилмаган.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!