Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрдаги рақибларидан бири маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрдаги рақибларидан бири маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ФИФА кунлари учун рақибларидан бири маълум бўлди.

Вазиятдан хабардор манба маълумотига кўра, "оқ бўрилар" Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган.

Баҳс 13 ноябрь куни Саудия Арабистонида ташкил этилиши кутилмоқда. Ҳозирча ўйин Ар-Риёд ёки Даммам шаҳарларидан бирида ўтказилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ноябрь ойидаги халқаро ўйинлар ойнаси 9–17 ноябрь кунларига тўғри келади. Шу сабаб Ўзбекистон терма жамоаси ушбу даврда яна бир назорат учрашувида иштирок этиши эҳтимоли ҳам бор.

Киритилди: Бугун 15:42. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!