Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар лигаси 3-тури доирасидаги жамоалар ўртасидаги учрашув олдидан Италия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Марко Матераццига берган калла зарбасини эслаб ўтди.
"2006 йилми? Кадрлар менга буни ҳамиша эслатиб туради, чунки бу лаҳзани ҳамма жойда айлантириб кўрсатишаверади (кулади). Мен кўпроқ ижобий лаҳзалар ҳақида ўйлайман. "Ювентус" мен учун алоҳида клуб эди, айнан ўша ерда мен муҳим футболчига айланганман.
2006 йилда қилган ишим билан фахрланмайман. Бу босиб ўтилган йўлнинг бир қисми. Ҳаммамиз хато қиламиз. Энг муҳими — бундан кейин нима бўлиши, Франция миллий терма жамоаси билан нима юз беришидир", — дейди Зиданнинг сўзларини RMC Sport келтириб.
2006 йилги ЖЧ финалида Италия ва Франция ўртасидаги ўйиннинг 110-дақиқасида французлар сардори Зинедин Зидан Матераццининг кўкрагига калласи билан зарба берган ва шундан сўнг майдондан четлатилган эди.