Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA онлайн рейтингида яна бир поғона юқорилади.
Кеча миллий жамоамиз ўртоқлик учрашуви доирасида Сурияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон ҳисобига 3,75 рейтинг очкосини қўшиб берди.
Натижада миллий терма жамоамиз FIFA онлайн рейтингида бир поғона кўтарилиб, 58-ўринни эгаллади.
Аввалроқ Эрон устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон 59-поғонага кўтарилган эди. Сурияга қарши навбатдаги ғалаба эса жамоамизни яна бир поғона юқорига олиб чиқди.