Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзгидромет совуқ ҳаво ва сел-сув тошқини хавфидан огоҳлантирди

Ўзгидромет совуқ ҳаво ва сел-сув тошқини хавфидан огоҳлантирди



3 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Айрим ҳудудларда кучли ёмғир, баланд тоғларда эса қор ёғиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кундузи 15–20 даражагача, кечалари 5–10 даражагача пасаяди.

4–5 октябрь кунлари республикадаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини хавфи бор. Ёмғир сувларининг тўпланиши айрим ҳудудларни сув босишига ҳам олиб келиши мумкин.

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида яшовчилар огоҳ бўлишлари сўралади.

“Ўзгидромет” тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.

Киритилди: Бугун 16:32. Ўқилди: 987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!