Москва шимолида қурилаётган бинода содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлганлар сони беш кишига етди.
Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
"Ўт ўчирувчилар ҳозиргача қутқарув ускуналари ёрдамида 31 кишини қутқардилар. Тўққиз киши тиббиёт ходимлари томонидан текширилмоқда. Афсуски, беш киши ҳалок бўлди", дейилади баёнотда.
Ёнғинни ўчиришга 200 дан ортиқ одам ва 65 та техника жалб қилинган.