Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Путин G20 саммитига борадими? Вашингтондаги учрашув атрофидаги интрига кучаймоқда

Путин G20 саммитига борадими? Вашингтондаги учрашув атрофидаги интрига кучаймоқда

Россия президенти Владимир Путин Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиши мумкин, аммо бу масала ҳали очиқлигича қолмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Путин шахсан бориши ҳам, бормаслиги ҳам мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда Россия саммитда “муносиб даражада” вакиллик қилади. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия раҳбарининг саммитда иштирокини “жуда фойдали” деб баҳолаганди. Шу билан бирга, у Путиннинг келишига тўлиқ ишонмаслигини ҳам тан олди. Маълум қилинишича, Россия G20 аъзоси сифатида барча даражадаги учрашувларга таклиф этилади. Бироқ, ким айнан Москва номидан қатнашиши саммит санасига яқин аниқлашади. Бу вазият АҚШ ва унинг Европа иттифоқчилари орасида турлича муносабатларга сабаб бўлди. Айниқса, Россияни халқаро майдонда яккалаб қўйиш сиёсатини қўллаб-қувватлаб келаётган давлатлар учун бу кутилмаган сигнал бўлди. Экспертлар фикрича, Россиянинг G20 саммитидаги иштироки глобал сиёсий мувозанатга таъсир қилиши, шунингдек АҚШ ва Европа ўртасидаги қарашлар фарқини янада чуқурлаштириши мумкин.

Киритилди: 21:42 27.04.2026. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!