Володимир Зеленский: Москва музокараларга эмас, балки урушни давом эттиришга тайёрланмоқда.
Украина президенти бу ҳақда ўзининг кечки мурожаатида маълум қилди.
"Россия ҳарбийлари сонини 100 минг нафарга оширяпти, янги дивизиялар тузяпти ва қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиряпти. Бу Москванинг музокараларни истамаслигини исботлайди", — дея таъкидлади Зеленский.
Россия бир неча бор Украина бўйича музокараларга тайёрлигини билдирган, бироқ бунинг учун Зеленскийнинг Путин билан музокараларни тақиқловчи фармонини бекор қилишни талаб қилган.