Британиялик машҳур актёр Роуен Аткинсон ўзи ижро этган Мистер Бин персонажини “ўзини яхши кўрувчи анархист” деб атаб, уни ёқтирмаслиги маълум қилган.
“Менга Мистер Бин шахс сифатида ёқмайди ва мен ҳеч қачон у билан бирга кечки овқат қилишни хоҳламаган бўлардим”, деган актёр.
Актёрнинг айтишича, Мистер Бин унга ўн ёшлигидаги Аткинсонни эслатади. Шу билан бирга, актёр Бинни кино қаҳрамони сифатида ёқтиришини таъкидлаган.