АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши фонида Мисрда инфляция ўтган йилнинг май ойидан бери энг юқори даражага кўтарилди. Истеъмол нархларининг ўсиши февраль ойидаги 13,4% дан март ойида 15,2% гача етди.
«Bloomberg» агентлигининг хабар беришича, бу Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро оқибатлари билан боғлиқ: миллиардлаб долларлик хорижий портфель инвестицияларининг чиқиб кетиши кузатилди, Миср фунтининг курси рекорд даражадаги энг паст кўрсаткичга тушди, ҳукумат эса электр энергияси учун янада юқори тўловларга дуч келди.
Шу сабабли, ҳукумат март ойида ёқилғи ва жамоат транспорти нархларини оширди, ўтган дам олиш кунларида эса бизнес ва йирик истеъмолчилар учун электр энергияси тарифларини 16–20% га кўтарди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар нархи ҳам ўтган ойда йиллик ҳисобда 5,8% га ошди.