Жорий йил 18 июндан 30 июнгача Мирзо Улуғбек тумани Сайрам 5-тор кўчаси "Анор Банк" ва "Британия мактаби" ёнида йўлнинг бир қисмида ишлар олиб борилиши сабабли тирбандликлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу кўчада "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК томонидан 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури асосида диаметри 720 мм бўлган 120 метр узунликдаги эскирган иссиқлик қувурлари алмаштирилади. Таъмир сабаб автомобиллар ҳаракати чекланмаслиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент қарори билан жорий йил 1 июндан йўл таъмирлаш ишлари фақат тунги вақтда амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.