Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари 85 ёшга тўлган Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, телефон мулоқотида Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражаси, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев 1940 йил 6 июлда Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида туғилган. У 1991 йилдан 2019 йилгача Қозоғистон президенти бўлган.

Киритилди: 16:00 06.07.2025. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!