Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Миллионлаб америкаликлар шатдаун сабабли озиқ-овқат ёрдамидан маҳрум бўлиши мумкин

Миллионлаб америкаликлар шатдаун сабабли озиқ-овқат ёрдамидан маҳрум бўлиши мумкин

АҚШнинг ўн миллионлаб аҳолиси шу йилнинг ноябрь ойида ҳукуматнинг ёпилиши сабабли озиқ-овқат талонларидан маҳрум бўлиши мумкин.

Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.

"Тахминан 42 миллион киши федерал ҳукумат ёпилиши сабабли ноябрь ойида муҳим озиқ-овқат ёрдамидан маҳрум бўлиш хавфи остида", дейилади мақолада.

Аниқлик киритилишича, ҳар саккиз америкаликдан бири озиқ-овқат талонлари билан таъминлайдиган SNAP дастури орқали озиқ-овқат ёрдамини олади. Трамп маъмурияти аралашадими ва нафақа тўловларини давом эттириш учун маблағ топа оладими ёки йўқми ҳали номаълум.

Федерал ҳукуматнинг қисман ёпилиши 1 октябрь ярим тунда молиялаштирилмаганлиги сабабли бошланди. Оқ уй Миллий Иқтисодий Кенгаши раҳбари Кевин Хассеттга кўра, агар ёпилиш давом этса, АҚШ ялпи ички маҳсулотининг ҳафталик йўқотиши 15 миллиард долларга етиши мумкин.

Киритилди: 10:00 19.10.2025. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!