Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Миллатлар лигаси: Италия Германияга имкониятни бой берди

Миллатлар лигаси: Италия Германияга имкониятни бой берди

Италия терма жамоаси Миллатлар лигаси 1/4 финали дастлабки ўйинида ўз майдонида Германияга имкониятни бой берди (1:2).

9-дақиқадаёқ мезбонлар ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ҳисобни очди. 49-дақиқада танаффусдан кейин майдонга тушган германиялик форвард Тим Кляйндинст ҳисобни тенглаштирди.

76-дақиқада ярим ҳимоячи Леон Горецка меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди - Йозуа Киммих учрашувдаги иккинчи голли узатмани амалга оширди.

Жавоб ўйини 23 март куни бўлиб ўтади.

Италия - Германия 1:2

21 март, соат 00:45, Сан-Сиро

Голлар: Тонали 9, Кляйндинст 49, Горетцка 76.

Италия: Доннарумма, Калафьори, Бастони, Ди Лоренцо, Удоджи, Тонали, Ровелла, Барелла, Политано, Распадори, Кин

Захирадагилар: Мерет, Викарио, Буонджорно, Гатти, Белланова, Риччи, Фраттези, Руджери, Дзакканьи, Казадеи, Мальдини, Лукка

Германия: Бауманн, Раум, Рюдигер, Та, Киммих, Горетцка, Гросс, Мусиала, Амири, Сане, Буркардт

Захирадагилар: Ортега, Нюбель, Миттельштедт, Шлоттербек, Биссек, Кох, Андрих, Штиллер, Левелинг, Ундав, Адейеми, Кляйндинст

Киритилди: 03:46 21.03.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!