Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Microsoft’даги йирик техник носозлик етказган зарар қанчага тушади?

Microsoft’даги йирик техник носозлик етказган зарар қанчага тушади?

Microsoft’даги йирик техник носозлик етказган зарар 7 миллиард доллардан ошиши мумкин.

Microsoft компанияси 7:09 да Outlook, Teams ва Copilot хизматлари яна ишлай бошлаганини маълум қилди. Шу тариқа 12 ноябрь куни соат 19:26 да бошланган серверлардаги йирик носозлик бартараф этилди. Дунё бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар Outlook ва Teams каби иловалардан фойдалана олмаган.

Компания маълум қилишича, кенг кўламли узилишга хатолик мавжуд бўлган дастурий янгиланиш сабаб бўлган. Ушбу хатолик дастлаб сезилмаган ва серверларга босқичма-босқич ортиқча юклама тушириб, охир-оқибат уларнинг ишдан чиқишига олиб келган.

Маълум қилинишича, 13 ноябрь соат 17:10 да Microsoft 365 хизматлари оддий фойдаланувчилар учун чекловларсиз қайта ишлай бошлаган. Корпоратив мижозлар учун эса хизматларни тиклаш кўпроқ вақт талаб қилган. Улар эртаси куннинг тонгига қадар кутишга мажбур бўлган.

Натижада бутун дунё бўйлаб компанияларнинг иш жараёнлари ва алоқалари 35 соат 43 дақиқа давомида издан чиққан. Электрон почта, тақвим функциялари ҳамда Microsoft’нинг сунъий интеллект ёрдамчиси Copilot фаолиятида узилишлар кузатилган.

АҚШнинг Anderson Economic Group таҳлил маркази баҳолашича, Microsoft 365 тизимидаги носозлик туфайли жабрланган компанияларга етказилган иқтисодий зарар 7 миллиард доллардан ошиши мумкин.

Шунингдек, Microsoft носозлик юз берган бир кун учун обуна тўловларининг тахминан 830 миллион долларини мижозларга қайтаришига тўғри келиши мумкин.

Киритилди: 21:20 15.11.2026. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар