Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

МИБ: зўравон қайнота ва куёвдан жарима ундирилди

МИБ: зўравон қайнота ва куёвдан жарима ундирилди

Сурхондарё вилоятининг Баҳористон маҳалласида яшайдиган 53 ёшли Салим Ботиров (исм-шарифи ўзгартирилган) ва куёви Жасур Турдимов Узун туманидаги кўнгилочар кафеларнинг бирида хорижлик сайёҳ билан ўзаро тортишиб, уни калтаклайди.

Оқибатда чет эллик турист тан жароҳати олади. Жаҳл отига миниб, меҳмонга қўл кўтарган қайнота ва куёвга бу қилмиши анча қимматга тушди.

Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Узун туман судида кўриб чиқилди. Суд чоғида қилмишидан пушаймон бўлган қайнота ва куёвнинг ҳар бирига 6 миллион 800 минг сўмдан жиноий жарима жазоси тайинланди.

Суднинг МИБ Денов туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжати асосида давлат ижрочилари тегишли ҳаракатларни олиб борди. Ижро ҳужжатининг мазмуни ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, қарздор С.Ботиров ҳамда унинг куёви Ж.Турдимовга тайинланган 13 миллион 600 минг сўм жарима ундириб олинди.

Киритилди: 16:42 26.03.2025. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!