Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

МИБ: Самарқандда қарздорнинг 4,6 миллиард сўмлик мулки савдога чиқарилди

МИБ: Самарқандда қарздорнинг 4,6 миллиард сўмлик мулки савдога чиқарилди

АИТБ Бизнесни ривожлантириш банки томонидан Самарқанд шаҳридаги “А.S.” масъулияти чекланган жамиятига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит ажратилган. Бироқ корхона кредит шартларини бажармаганлиги сабабли 4 миллиард 650 миллион сўм миқдорида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2025 йил 15 июндаги қарорига кўра, қарздорликни ундириш учун гаровга қўйилган корхона биносига йўналтирилган. Шунга қарамасдан, корхона раҳбарияти тегишли чораларни кўрмаган.

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси инспекторлари корхона раҳбариятини бир неча бор огоҳлантириб, мол-мулкка тақиқ қўйган. Қарз тўланмаганлиги сабабли гаровга қўйилган кўчмас мулк – корхона биноси 4 миллиард 650 миллион сўмга баҳоланиб, онлайн аукционда сотишга чиқарилди.

Киритилди: 08:30 24.10.2025. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!